У БМТнинг Қозоғистондаги бўлими ва Миллий почта оператори томонидан амалга ошириляпти. Акциия доирасида қатор постерлар тайёрланди ва республиканинг икки мингдан зиёд почта бўлимларида ўрнатилди. Уларга туширилган QR-код орқали аёллар ҳуқуқлари мавзусига бағишланган махсус онлайн-викторина саҳифасига кириш мумкин.
Эльнара Байназарова, БМТнинг Қозоғистондаги матбуот ва коммуникациялар маслаҳатчиси:
- Бу борада биз ўттиз йилдан буён ишлаяпмиз, таклифлар киритяпмиз. Сўнгги вақтда янада кўпроқ урғу беришда давом этяпмиз. Чора-тадбирлар аёлларнинг сиёсий, иқтисодий салоҳиятини оширади. Гендер стереотиплари билан курашишга ёрдам беради. Биз олиб бораётгн промо-кампаниянинг мақсадларидан бири аёллар ва қизларга нисбатан юзага келган ва қотиб қолган патриархал гендер қарашларга қарши курашишдан иборат.
Жорий йилда Халқаро хотин-қизлар куни аёлларнинг технологик соҳада ишлашига бағишланган. БМТ берган маълумотларга кўра, жаҳон миқёсида олганда нозик жинс вакиллари бу соҳада эркаклардан кўра 28 фоизга кам. Соҳада юқори лавозимларда ишлаётган аёллар эса бундан ҳам кам, дейди экспертлар.
Эльнара Байназарова, БМТнинг Қозоғистондаги матбуот ва коммуникациялар маслаҳатчиси:
- Муҳандислик, технологик соҳалардаги юқори бўғин бошқарувчилари ичида аёлларнинг фоиз ҳисобидаги улушини олсак фарқ даҳшатли даражада катта: тегишлича, 3 ва 17 фоиз. Жорий йилда бор кучимиз рақамлаштириш, илмий-технологик, муҳандислик, сунъий интеллектни ривожлантиришда ушбу мавзуда муваффақиятга эришишга сарфланмоқда.
Абдумалик Сарманов таржимаси