«ҚазМунайГаз» IPOга чиқди. Компанияга тегишли 30,5 миллионта қимматли қоғоз жамғарма биржаларига киритилади. Бу эса чиқарилган ва сотувга қўйилган акцияларнинг 5 фоизига тенг. Битта акция 8 минг 406 тенгедан сотилади. Хоҳловчилар компания акционери бўлиши мумкин. Бунинг учун брокерлик ҳисоби очиш ёки «Табис» иловасини кўчириб олиш зарур. «Қазпошта» «ҚазМунайГаз» IPO брокерлари қаторида иш юритяпти. Акцияларни қозоғистонликлар ва тегишли хорижлик инвесторлар харид қилиши мумкин.
Мағзум Мирзағалиев, «Қазмунайгаз» миллий компанияси бошқарув раиси:
- 14 ноябрдан IPO роуд-шоуси бошланди. Биз минтақалардаги хусусий инвесторлар билан учрашамиз. AIX биржаси ва Қозоғистон жамғарма биржасида «ҚазМунайГаз» IPOси кенг тақдим этилишига ҳаракат қиламиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси