21-22 декабрь кунлари Қозоғистон пойтахтида Сурия бўйича Астана жараёни доирасида навбатдаги учрашув ўтказилади. Республика ТИВ хабарига кўра, музокараларда Россия, Туркия, Эрон, Сурия Ҳукумати ва Сурия оппозицияси делегациялари иштирок этади. Кузатувчи сифатида БМТ, Иордания, Ливан ҳамда Ироқ вакиллари ташриф буюриши кутилмоқда. Томонлар Астана жараёни дориасида аввал эришилган келишувларни бажариш чоғида деэскалация ҳудудида барқарорликни сақлаб туриш масаласини кўриб чиқади. Шунингдек, зўрлаб тутиб турилган шахслар ишлари бўйича Ишчи гуруҳ мажлиси бўлиб ўтиши режа қилинган. Йиғилганлар Женевадаги Сурия Конституциявий қўмитаси истиқболлари борасида ҳам фикр алмашади.
Хуршида Абдуллаева таржимаси