Қозоғистон Туркияга гуманитар ёрдам йўллади

Қозоғистон Туркияга гуманитар ёрдам йўллади

Юк етиб келди. Туркия Ташқи ишлар вазири Қозоғистон самолётини шахсан кутиб олди. Кўрсатилган ёрдам учун миннатдорчилик билдирди. Юк дарҳол Адияманга жўнатилди.

Шу билан бирга, Туркияда мамлакатимиз қутқарувчилари ташкил этган тезкор штаб ишини давом эттиряпти. Фалокатлар тиббиёти маркази врачлари барча муҳтожларга кеча-кундуз ёрдам кўрсатяпти. Фидокорлардан бири – Алмагуль Алдабекова. Кўпфарзандли она ва тажрибали шифокор қутқарувчиларнинг биринчи гуруҳи билан етиб келган. У таъкидлашича, суткасига 35-40 нафар жароҳатланган, совуқ олдирган одам ёрдам сўраб мурожаат қилади.

Алмагуль Алдабекова, фалокатлар тиббиёти маркази врачи, қарағанди шаҳри:

- Турли даражада жароҳатланганлар, травма олганларга ёрдам кўрсатдик. Шунингдек, одамларнинг кўнглини кўтариш, руҳан бардамликка чақириш, маънавий ёрдам беришга ҳаракат қилдик.

Таъкидлаш лозимки, Туркияда зилзила қурбонлари сони  38 мингдан ошди. Сўнгги маълумотларга кўра, камида 56 минг бино яшаш учун яроқсиз ҳолга келган.

Абдумалик Сарманов таржимаси