Қозоғистонда БМТ офиси иш бошлаганига 30 йил бўлди

Қозоғистонда БМТ офиси иш бошлаганига 30 йил бўлди

Мамлакат бир йил ичида БМТнинг тўлақонли аъзосига айланди. Ўтган 30 йил давомида Қозоғистонда ташкилотнинг 27 агентлиги иш юритди. Улар турли соҳаларда лойиҳалар юритяпти. Шу жумладан, ижтимоий тараққиёт, атроф-муҳитни муҳофаза этиш, инсон ҳуқуқлар, гендер тенглиги ва аёллар имкониятларини кенгайтириш, мамлакатда барқарор ривожланишни таъминлашга ёрдам дастури шулар жумласидан. Ўтган давр ичида Бирлашган Миллатлар ташкилоти Қозоғистонда миллий ва минтақавий даражада 400 дан зиёд лойиҳани рўёбга чиқарди. Шу жумладан,  биохилма-хилликни сақлаб қолиш ва ер захираларини бошқариш доирасида бир  миллион нафардан зиёд одамга кўмак кўрсатилди. Мамлакатнинг 16 туманидаги қишлоқ хўжалиги корхоналари ва фермерларга ёрдам берилди. Шу билан бирга, 37 компания кам углеродли лойиҳаларни молиялаштириш механизмлари орқали 4 миллиард 700 миллион тенге ёрдам олди.

Куртмўлла Абдулғаниев, Қозоғистондаги бмт доимий мувофиқлаштирувчиси офиси раҳбари:

- Бу истиқболлар БМТ ва Қозоғистон ҳукумати шртасида тузилган шартномада кўрсатилган устуворликларга мувофиқ келади. Менимча, Қозоғистоннинг уларни рўёбга чиқаришга мойиллиги ҳамкорлик истиқболлари кўнгилдагидек эканлигини кўрсатувчи ижобий индикатор бўла олади. Бу эса Қозоғистон Бирлшаган Миллатлар ташкилотининг фаол аъзоси бўла олишини, турли давлат органлари ва агентликлар ўртасида ҳамкорлик мустаҳкамланишини кўрсатади. Шунинг учун биз лойиҳалар миқдори энг камида бугунгидек даражада сақланиб қолишига, яқин келажакда эса орта боришига умид қиламиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси