Каысм-Жомарт Токаев Татаристон президенти Рустам Миннихановни қабул қилди. Учрашувда савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Қозоғистон Давлат раҳбари 9 ой ичида томонлар ўртасида товар айланмаси 466 миллион доллардан ошганини таъкидлади. Томонлар машинасозлик соҳасида қўшма лойиҳалар рўёбга чиқарилаётганини кўрсатиб ўтди. Президент Минниханов маълум қилишича, Татаристон компанияси томонидан Сарань шаҳрида бунёд этилган завод дастлабки маҳсулотини берган. Корхона ҳар йили 3,5 миллионта енгил ва юк автомобиллари учун шина чиқаради. Қозоғистон Президенти ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини кўрсатиб ўтди ва шунга ўхшаш қўшма лойиҳаларни қўллаб-қувватлашини билдирди.
Абдумалик Сарманов таржимаси