Маҳсулот айланмаси 4,1 миллиард долларга етган

Маҳсулот айланмаси 4,1 миллиард долларга етган

2023 йилнинг 11 ойи давомида Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги маҳсулот айланмаси 4 миллиард доллардан зиёдни ташкил қилган. Эслатамиз, иккала республика олдида ўзаро савдони  10 миллиард долларга етказиш вазифаси турибди. Бу мақсадга эришиш учун томонлар ўтган йили Минтақавий ҳамкорлик IV форумида Ўзаро шерикликни кенгайтириш тўғрисида протокол имзолаган. Бундан ташқари, маҳсулот алмашинуви кўзда тутилган Йўл хариталари ҳам ишлаб турибди. 2023 йилнинг май ойида қозоғистонлик товар ишлаб чиқарувчилар ва хизмат кўрсатувчилар савдо миссияси билан Тошкентда бўлди. Мамлакатимизнинг тегишли муассасаси маълум қилишича, унда Ўзбекистонга қурилиш материаллари, қандолатчилик ва сут маҳсулотлари, шунингдек, IT-хизматларига оид 44 миллион долларлик экспорт шартномалари имзоланган. Қўшни давлат бозорига маҳаллий маҳсулотлар экспортини қўшимча равишда ошириш мақсадида, бир ой илгари – декабрда Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасида «Марказий Осиё саноат кооперацияси халқаро маркази» саноат зонаси барпо этилди. 

 

Хуршида Абдуллаева таржимаси.