Қозоғистонда бирламчи уй-жой нархи қандай?

Қозоғистонда бирламчи уй-жой нархи қандай?

Қозоғистонда бирламчи уй-жой нархи салкам 9 фоизга кўтарилди. Мамлакатнинг 7 минтақасида нархлар бошқаларига нисбатан кўпроқ ошди.

Миллий статистика бюроси берган маълумотга кўра, илғорлар учлигида Павлодар, Ўскемен ва Уральск бор.

Пойтахтда бир квадрат метр уй-жой нархи бирламчи бозорда 15 фоизга ортди. Экспертлар нарх ўсишига таъсир қилган бир қанча факторларни тилга олди. Тенге курси долларга нисбатан пасайиши, турли-туман ипотека дастурлари, кўчмас мулкка ички эҳтиёж катталиги, шунингдек, пенсия жамғармаларидан фойдаланиш баҳоларни ўзгартириб юборди.

Миллий банк ҳисобига кўра, 1 мартга келиб, мамлакатда уй-жой харид қилиш учун икки триллион тенгедан зиёд қарз берилган.

Абдумалик Сарманов таржимаси