Чимкентда А-2 республика айланма йўли реконструкцияси якунланяпти

Чимкентда А-2 республика айланма йўли реконструкцияси якунланяпти

Чимкентда Марказий Осиёнинг йирик автомагистралили реконструкцияси якунланяпти. Трассада йил охиригача икки томонлама ҳаракат йўлга қўйилади. А-2 республика айланма йўли Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистонни ўзаро боғлайди. Алматидан бошланган йўл икки давлат пойтахти – Бишкек ва Тошкент ҳамда бошқа шаҳарлар орқали ўтади. Трасса сифатига катта эътибор бериляпти. Ўта пишиқ материаллардан фойдаланишяпти. Чунки унда оғир юк ташувчи машиналар ҳаракатланиши мўлжалланган. Йўл полотноси эса 9 метрдан 20 метргача кенгайтирилган. Таъкидлаш лозимки, президент халққа Мактубида мамлакатдаги йўл қурилиши сифатига алоҳида эътибор қаратишни топширган эди. Бунинг учун инновациявий усуллар ва илғор ечимлардан фаол фойдаланиш талаб қилинади.


Ролан Ибрагимов, Пассажир транспорти ва автомобиль йўллари бошқармаси раҳбари:


- Жорий йилда барча участкаларда ҳаракат бошланади, Йўл «Тошкент – Туркистон вилояти – Алмати» йўналишини боғлайди. Жануб томонга ҳаракатланувчи транзит автомобиллар шу йўлдан ўтади.


Абдумалик Сарманов таржимаси