Марказий Қозоғистонда қадимий артефактлар топилди

Марказий Қозоғистонда қадимий артефактлар топилди

Қарағанди археологлари жуда қадимий бронза қозон топди. 25 килограмм вазнли буюм Талди тарихий-археологик паркда олиб борилаётган қазиш ишлари давомида қўлга киритилди. Ҳозир вақт путурдан кетказган артефактларни тиклаши билан машҳур бўлган Қрим Алтинбеков уни ўз илмий-реставрация лабораториясида ўрганаяпти.

Қрим Алтинбеков, «Қрим ороли» илмий-реставрация лабораторияси раҳбари:

- Эрамиздан аввалги 4-3 асрларга оид. Еттисувдагиларга ўхшайди. Қандай келиб қолганини айтолмайман. Археологлар унинг маросимларда ишлатилганини айтишяпти. Қандай келтирилганини ўрганиш керак. Биз уни тадқиқ қиляпмиз.

Қозон қазиб олинаркан, эрта темир даврига хос нарсалар топилди. Шулардан бири – қимматбаҳо от анжоми. У бронза билан безатилган.

Игорь Кукушкин, археолог:

- Зооморф тасвирлар энг қизиқарли топилмалардан бири бўлди. От тасвири сақланиб қолган, каттайтириб қарасак, югани кўзга ташланади. Йиртқич ҳайвон сурати бор. Уни биз йўлбарс-грифон дедик, у йўлбарсга ўхшайди, лекин грифоннинг шохчалари бор. Тишлари кўриниб турибди, жағи очилган. Тасвир тумор вазифасини бажарган, сеҳрдан сақланиш учун ишлатилган. Айни вақтда чавандознинг қайси уруғга тегишли эканлигини кўрсатиб турган.

Бундай қозонларнинг бир нечаси Еттисувдан топилган. Буюмларни тўла ўрганиш учун бир неча ой муддат керак. Шундан кейин республика комиссияси артефакт қайси музейга кўрк бериши кераклигини ҳал қилади.