Қозоғистон фуқароларининг 40 фоизи аҳоли саноғидан онлайн тартибда ўтди. Бу эса 7 ярим миллион фуқаро дегани. Миллий статистика бюроси раҳбари Нурбўлат Айдапкеловнинг маълум қилишича, бу усулдан фойдаланмаган фуқаролар оффлайн тартибда саволларга жавоб беради. Мутахассислар ҳар бир уй, аҳоли мназилини оралаб чиқади. Бу ишлар 30 октябргача давом этади.
Нурбўлат Айдапкелов, Миллий статистика бюроси раҳбари:
- Интервьюэрларимиз 3 миллион 792 минг одам билан суҳбатлашди. Умумй ҳисобда, жами 60 фоиз аҳоли рўйхатдан олишда қатнашди. Бу тадбир мамлакат истиқболи учун жуда муҳим. Шунинг учун барча юртдошларимизни ўз улушини қўшишга чақираман. Таъкидлаш лозимки, интервью олувчилар ҳам мамлакатимиз фуқаролари. Улар меҳнатини ҳурмат қилиш ва қадрлашни сўрайман!
Шуни ҳам айтиш керакки, аҳоли саноғидан сўнг респондентларни яна бир марта айланиб чиқиш кўзда тутилган. Бу иш 1-7 ноябрда амалга оширилади. Бунда қозоғистонликларнинг 10 фоизи билан суҳбатлашилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси