Қозоғистоннинг транзит салоҳияти ортмоқда. Хитойдан Европага йўналтирилган яна бир темирйўл йўналиши республикамиз, шунингдек, Озарбайжон, Грузия ва Руминия орқали ўтади. Дания компанияси ташкил этаётган янги йўналиш маҳсулот етказиб беришни барқарорлаштиришга хизмат қилиши кутиляпти. Бу йўлак орқали юклар Хитойдан Европага 40 кун ичида етказилади. «Railway Supply» нашри маълум қилишича, янги йўналиш устидаги иш март ойида бошланган, апрелда дастлабки поезд йўлга чиқди. Евроосиё Тараққиёт Банки аналитиклари фикрича, «Шимол-Жануб» йўлагининг Евроосиё йўлаклари билан уйғунлашуви контейнерли юк ташувининг 40 фоизини таъминлай олади. Дон маҳсулотлари туфайли ташилаётган юк ҳажми 2030 йилга бориб, 12 миллион тоннага етади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.