Қозоғистонда биринчи синф учун янги предмет киритилади. Жорий йилнинг учинчи чорагидан бошлаб ўқувчилар рақамли саводхонлик дарсларига қатнайди.
Гульмира Каримова, Қозоғистон Республикаси Таълим вазирлиги мактабгача ва ўрта таълим қўмитаси раиси:
- Ҳаммамизга маълум, биринчи синф ўқувчилар жуда қизиқувчан бўлади. Одатда улар мактабгача бўлган даврда мобиль иловалар, смарт-телефонлар, компьютер техникаси билан танишиб улгуради. Компьютерни ишга тушира олади, ўзлари яхши кўрган мультфильмни, бошқа бирор қизиқарли фильмни томоша қилади,. Табиийки, мазкур таълимий дастурда рақамли хавфсизлик, рақамли гигиена асосий шартлардан, энг муҳим талаблардан бири бўлади. Ва ўқувчиларга биринчи синфдан бошлаб таълим дастури доирасида рақамли воситалардан тўғри мақсадда фойдаланиш малакаси сингдириб борилади.
Фан ва таълим вазирлигида таъкидланишича, 4-синфга мўлжалланган «Ахборот-коммуникация технологиялари» ва 5-11 синфларнинг «Информатика» предметлари таълим дастури қайта кўриб чиқилади. Болалари IT соҳасида сифатли ва долзарб билимлар олиши учун улар янгиланади.
Мактаб дастури доирасида эндиликда турли дастурлаш тиллари, шу жумладан, оммалашган тиллар қаторидаги Python ҳам ўқитилади. 5-9 синф ўқувчилари 3D-моделлаш ва 3D-принтинг асосларини ўзлаштириши кўзда тутилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси