Қозоғистонда ёшларга имтиёзли кредитлар берилади

Қозоғистонда ёшларга имтиёзли кредитлар берилади

Янги дастурни рўёбга чиқариш учун 29 миллиард тенге ажратилган. Масалан, Манғистау вилоятининг ўзида 815 миллион тенге молия тадбиркорларга тақсимланади. 30 фуқаро тегишли ҳужжатларни топширди. Махсус комиссия тасдиқлаган тақдирда, тадбиркорларга 5 миллион тенгегача қарз берилади. Микрокредитларни 21-3 ёшли қозоғистонликлар олиши мумкин.

Абдулазиз Кемелули, Мунайли туманидан:

- Бу дастурга кўра беш миллион тенгегача маблағ олиш мумкин. Давлат томонидан ёшларга яхши кўмак кўрсатиляпти. Агросекторда бир қанча лойиҳамиз бор, чорвачилик ва бошқа йўналишларни ривожлантирамиз. 

Мурат Баймағамбетов, аграр-кредит корпорацияси Манғистау вилояти филиали директори:

- Камида 5 йил давомида тадбиркорлик билан шуғулланаётган ёшлар бизга мурожаат этяпти. Шартларни тушунтиряпмиз. Қайси ҳужжатлар кераклиги тушунтириляпти. Уларни ҳуқуқшунослар текширади. Биз жами 160 дан кўпроқ бизнесменга микрокредит беришни режалаштирганмиз.

Қарз олувчилар учун асосий қарз ва устамани тўлаш бўйича имтиёзли муддат берилиши кўзда тутилган. У микрокредит берилган вақтнинг учдан бир қисмигача давом этиши мумкин. Таъкидлаш лозимки, дастур доирасида кредитлаш муддати 5, чорвачиликда 7 йилни ташкил қилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси