Халқаро шартномаларни тартибга келтириш қоидалари такомиллаштирилди

Халқаро шартномаларни тартибга келтириш қоидалари такомиллаштирилди

Қозоғистонда хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар билан тузилан шартномаларни тартибга келтириш қоидалари такомиллаштирилди. Бугун Парламент юқори палатасида тегишли қонун кўриб чиқилди ва қабул қилинди. Ҳужжат қонунчиликдаги ноаниқликлар ва зиддиятларни бартараф этишга мўлжалланган. Унда «парафирлаш», «халқаро шартнома тузиш», «имзолаш» ва «ваколатлар» тушунчаларига аниқлик киритилган. Янги қонун маъмурий тўсиқларни олиб ташлашга қаратилган. Масалан, халқаро шартномаларни имзолашдан аввал Президент ёки бошқа лавозимли шахсга қўшимча ваколатлар бериш шарт эмас.

Дана Нуржигитова, Халқаро муносабатлар, мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси аъзоси:

- Қозоғистон имзолаган халқаро шартномалар мунтазам кўриб чиқилиши ва такомиллаштирилиши лозим. Бугун кўриб чиқилган ҳужжат ана шу мақсадни кўзлайди. Ҳужжат Вена конвенциясига мувофиқ халқар шартнома ҳуқуқи меъёрларини ўрнатиш, мавжуд коллизияларни йўқотишга қаратилган.

Абдумалик Сарманов таржимаси