Қозоғистон депутатлари Қирғизистон пойтахтида бўлиб ўтган ЖХШТ Парламент ассамблеяси кенгаши йиғилишида иштирок этди. Унда нарко- ва кибержиноятчиликка қарши кураш муҳокама қилди. Қозоғистон делегацияси раҳбари — Мажилис раиси Ерлан Қўшанов ҳамкасбларни ташкилотга аъзо давлатларда наркотик моддалар ноқонуний айланмаси, интернет-товламачилик ўсиб бораётганига қаратди. У мазкур глобал чорловларга қарши қонуний тўсиқлар қўйишда кучларни бирлаштиришга чақирди.
Ерлан Қўшанов, Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси раиси:
- Бугунги кунда мамлакатларимиз трансмиллий таҳликаларга билан тобора кўпроқ тўқнашаяпти. Фикримизча, ЖХШТ Парламент ассамблеяси синтетик гиёҳванд моддалар, кибержиноятчиликка қарши кураш бобида ягона ҳуқуқий макон яратишга ёрдам кўрсата оламиз. Қозоғистон депутатлари бу ишда фаол иштирок этишга тайёр. Президент Қосим-Жўмарт Кемелевич Тўқаев топшириғига кўра қонунчилик даражасида гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятлар учун жазо қатъийлашди. Парламент сессияси охиригача қонуний турда интернет-товламачилик учун жавобгарликни ошириш ниятидамиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси

