Қозоғистон ва Ўзбекистон саноат кооперацияси маркази тузади

Қозоғистон ва Ўзбекистон саноат кооперацияси маркази тузади

Қозоғистон ва Ўзбекистон «Марказий Осиё» саноат кооперацияси маркази тузади. Унинг фаолиятини тартибга келтирувчи ҳукуматлараро келишув Мажилисда ратификация қилинди. Марказнинг умумий майдони 100 гектарни ташкил қилади. Унинг ярми Қозоғистон, қолгани Ўзбекистон ҳудудида жойлашган. Унинг қатор ҳудудларига минтақавий саноат зонаси мақоми берилади. Марказ «Атамекен» ва «Гулистан» назорат-ўтказиш пунктлари яқинида жойлашган. Унда ишлаб чиқариш майдончалари, омборлар, транспорт инфратузилмаси жойлашади. Савдо ва интеграция вазирининг таъкидлашича, бу иншоотлар мультипликатив самара беради. Аввало, ўртадаги ташилаётган юк ҳажми ортади, логистика харажатлари камаяди, етказиб бериш занжири қисқаради. Натижада, истеъмолчиларга етиб борган товарлар нархи пасаяди, «Шимол – Жануб» йўлаги доирасида ишлаб чиқариш ҳамкорлиги янги туртки олади. 

Арман Шаққалиев, Қозоғистон Республикаси Савдо ва интеграция вазири: 

- Туркистон вилояти ҳокимлиги очиқ танлов ўтказди ва асосий инвесторни белгилаб олди. Инвестор марказнинг ички ва ташқи инфратузилмаларига маблағ киритади. Бугунги кунда инвестор марказни тегишли инфратузилмалар билан таъминлаш учун лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрлаяпти. Келишувнинг ратификация қилиниши ва «Марказий Осиё» саноат кооперацияси маркази очилиши икки томонлама савдо-иқтисодий муносабатларни ривожлантириш, икки давлат ишлаб чиқарувчилари ва тадбиркорлари ўртасида алоқаларни фаоллаштиришга ижобий таъсир кўрсатади. 

Абдумалик Сарманов таржимаси