Қозоғистон олимлари БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти экспертлари билан ҳамкорликда Алмати олма боғларини интеграцияланган биологик муҳофаза қилиш ишларини фаоллаштирди. Ўсимликлар зараркундалардан пестицидлар билан эмас, биопрепаратлар билан ҳимоя қилинади. Минераллар дронлар ёрдамида сочилади. Лойиҳа икки йил аввал ишга туширилган. Натижада, дарахтларнинг иммун тизими мустаҳкамлангани кузатилди.
Бу – янги усуллардан фақат биттаси. Метеостанциялар ёрдамида прогнозлаш
йўлга қўйилган. Ташхис қўювчи лабораториялар ҳудудларга бориб ишлаши кўзда
тутилган.
Жанна Исина, олим:
- Дарахт танасига баҳорда антогонист замбуруғларни юқтирамиз. Гуллаш
мавсумида тизимсиз, назоратсиз ишлов берилмаслиги учун ферамон қопқонлари қўйиб
чиқамиз. Катта метеостанция ишлаб турибди. Бу метеостанция айни вақтда
баргларнинг намлигини текширади. Бу эса боғ ҳудудида турли касалликлар
ривожланиши олдини олиш учун керак.
Арман Жамиев, деҳқон хўжалиги етакчиси:
- Натижада, жорий йилда юксак ҳосилдорликка эришдик, гектаридан 20-25 тонна
олма олдик, уларнинг мазаси яхшиланди, ўлчамлари ҳам етти сантиметрдан катта, энг
муҳими, дарахтларнинг иммун тизими анча кўтарилди.
Ўсимликларни интеграцияланган биологик муҳофаза қилиш уларнинг навига ҳам, минтақага ҳам боғлиқ, дейди экспертлар. Лекин технологиялардан
оқилона фойдаланиш амалда пестицидларнинг одамлар ва атроф-муҳитга бўлган
салбий таъсирини камайтиради.
Абдумалик
Сарманов таржимаси.