Қозоғистонда чиқинди ташувчи техника махсус GPS-датчиклар ёрдамида кузатувга олинади. 122 та ташкилот бу тизимга киритилган. Натижада, маиший чиқиндилар тўпланган жойда ташланадиган жойигача кўчирилиши назорат қилинади. Соҳага оид 8-Евроосиё бизнес-форумида шундай маълумот берилди. Анжуманда соҳа мутахассислари, халқаро ташкилотлар вакиллари, Буюк Британия, АҚШ, Австрия, Греция Марказий Осиё экспертлари, жами, 200 нафардан зиёд одам қатнашди. Қозоғистоннинг 2060 йилгача углерод нейтралликка эришиш борасидаги қадамлар қўяётгани, 2030 йилгача «яшил иқтисод»га ўтиш концепцияси қабул қилингани таъкидланди. Ўша вақтгача мамлакатда қайта ишланаётган маиший чиқиндилар улуши 40 фоизга етиши зарур. Республикада, шу жумладан, давлат ёрдамида чиқиндиларни бартараф қилиш бўйича иш олиб борилади. Жорий йилда Ҳукумат чиқиндиларни бошқариш билан боғлиқ лойиҳаларни имтиёзли молиялаштириш механизмларини тасдиқлади. Натижада, жорий йилнинг ўзида 37 та янги завод қурилади, 8 таси модернизацияланади. Ақмўла, Қўстанай ва Чимкент минтақаларидаги 4 лойиҳа молиялаштирила бошлади.
Жомарт Алиев, Қозоғистон Республикаси Экология ва табиий захиралар вазири ўринбосари:
– Ҳукумат 2023 йил июлида мавжудларининг қувватини ошириш ва янги қаттиқ маиший чиқиндилар полигонлари қуриш ҳамда тегишли талабларга мувофиқлаштириш бўйича биз тайёрлаган тадбирлар режасини тасдиқлади. Биз 2024-2029 йилларга мўлжалланган аҳолининг экологик маданиятини ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқдик. Ундаги асосий йўналишлардан бири - чиқиндиларни оқилона бошқариш. Концепция доирасида чиқиндиларни тўғри ишлатиш бўйича аҳолининг экологик онгини ривожлантириш кўрсатилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси.