Инсон капиталини ривожлантириш - янги Конститутуциянинг асосий устуворликларидан

Инсон капиталини ривожлантириш - янги Конститутуциянинг асосий устуворликларидан

Қозоғистоннинг янги Конститутуция лойиҳаси ғоясида инсон, фуқаро ҳуқуқларини муҳофаза қилиш ва инсон капиталини ривожлантириш бош ўринни эгаллаган. Сенат депутати Андрей Лукиннинг фикрича, бу тамойиллар мамлакат ривожининг асосий йўналишини белгилайди. «Астана Балет» театри жамоаси билан учрашувда у ҳужжатда ёшларга, таълим, ижод, соғликни сақлаш, уларни ижтимоий муҳофаза қилишга катта эътибор қаратилганини таъкидлади.


Андрей Лукин, Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати депутати:


- Ходимлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришга эътибор қаратаман. Ёшларни ривожлантириш, ижтимоий муҳофаза қилиш жуда муҳим. Ёшларни кўпроқ олдинга интилиш қизиқтириши табиий. Ижодни ривожлантириш, интеллектуал таълим, тиббий таъминот, ижтимоий ҳимоя ҳам керак. Биз меҳнат жамоалари, ёшлар билан ўтказаётган барча учрашувларимиз жуда қизиқарли тарзда ўтаётгани сир эмас.


Янги Конститутуция лойиҳаси давлат бошқаруви тузилишининг асосий жиҳатларини ўзида акс эттиради, ҳокимият ва жамият ўртасида алоқалалрни янги форматга ўтказади, дейди Maqsut Narikbayev University бошқаруви раиси ўринбосари Сергей Пак. Унинг фикрича, мамлакат Асосий қонуни лойиҳаси давлат ҳокимиятининг асосий институтларини чуқур қайта кўриб чиқишни акс эттиради. Шу жумладан, парламентдаги ўзгаришлар,  Қозоғистон халқи Ассамблеяси каби ижтимоий‑сиёсий органлар вазифалари қайта кўриляпти. Бу ташкилотлар янги форматда давлат қарорлари ва фуқаролар эҳтиёжи ўртасидаги алоқани таъминлайди.


Сергей Пен, Maqsut Narikbayev University бошқаруви раиси ўринбосари:


- Ислоҳотларнинг мазмуни шундаки, одамларга яқин қарорлар қабул қилиниши лозим. Менимча, асосий институционал ўзгаришлар шундан иборат. Албатта, ғоядан қонун тарзида рўёбга чиқаришгача бўлган йўл қисқаради. Жамиятнинг таъсири, шу жумладан, Халқ кенгаши орқали кенгаяди. Бунда шунчаки квота бериш масаласи кўрилмайди. Бунда гап барча ҳаётий муҳим нарсалар борасида қарор қабул қилишдаги масофани қисқартириш, халқ иродасини намойиш қилиш ҳақида кетяпти.


Абдумалик Сарманов таржимаси