Тошқинлар билан боғлиқ вазият барқарорлашди

Тошқинлар билан боғлиқ вазият барқарорлашди

Қозоғистонда тошқинлар билан боғлиқ вазият барқарорлашяпти. Республика Бош вазири ўринбосари Қанат Бўзумбаев маълум қилишича, ушбу ҳафтада Атирау минтақасида катта сув келиши кутиляпти. Ёйиқ дарёси суви Индербор ва Махамбет посёлкаларидаги гидропостларда хавфли даражани кўрсатган. Жойларда зарур ишлар амалга ошириляпти. Уларда 7 минг ходим, 2 минг техника бирлиги ишлатиляпти. Вазирлар маҳкамаси берган маълумотга кўра, шу кунгача сув остида қолган ҳудудлардан 119 минг нафар одам кўчирилди. Ҳозирча 55 минг нафар қозоғистонлик уйларига қайтди. Бош вазир сув тошқинидан кўрилган зарар ҳажмини ҳисоблашни жадаллаштиришни топширди.

Ўлжас Бектенов, Қозоғистон Республикаси Бош вазири:

- Минтақаларда тошқинлар билан боғлиқ вазият барқарорлашиши оқибатида ҳокимликлар баҳолаш ва лойиҳалаш ишларини жадаллаштириши зарур. Зарар ўрнини қоплаш, шу жумладан, уйлар ва инфратузилмаларни тиклаш ишлари белгиланган муддатларда якунланиши шарт. Жабрланганларни иложи борича тезроқ одатдаги ҳаётга қайтаришимиз керак.


Абдумалик Сарманов таржимаси.