Буюк Британияда V Кўчманчилар ўйинлари учун барча турлар сотилди

Буюк Британияда V Бутунжаҳон кўчманчлар ўйинларининг барча турлари сотилди. «Kazakh Tourism» компанияси маълумот беришича, ушбу давлат аҳолисида жорий йил кузида Қозоғистонга келиш истаги кучайгани кузатилган. Нуфузли сайёҳлик нашрлари ва ОАВларда республикамиз тез-тез тилга олинмоқда. Бунинг асосида эса, дея изоҳ беради экспертлар, мамлакатимизда туризм фаол ривожланаётгани ётибди. Масалан, таниқли британ нашри – Wanderlust рейтингида Қозоғистон саёҳат қилишга арзийдиган жойлар 24 талигига киритилган. Дарвоқе, юртимиз ушбу рўйхатдан жой олган Марказий Осиёдаги ягона давлат саналади. 

Қайрат Садвақасов, «Kazakhtourism МК» АЖ бошқарув раиси:   

– Қозоғистон йилдан-йилга хорижлик сайёҳларни ўзига жалб этувчи нуқтага айланиб бормоқда. Чунки биз нисбатан янги йўналиш саналамиз, хусусан, “Wanderlust”нинг америкалик, европалик ўқувчилари учун. Ушбу нашр рўйхатидан жой олиш — мамлакат туризми тараққиётида катта силжиш. Биз учун шу ҳам муҳимки, Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари ҳақида ҳамма хабар топсин. Жорий йилда мусобақалар пойтахтимизда ўтказилади. Умид қиламизки, Қозоғистонни, айниқса, Астанани янги томонлама очиб беришга муваффақ бўламиз. 

Ўтган йили юртимизга 1 миллиондан зиёд сайёҳ келган

Статистика маълумотлари ҳам охирги пайтларда Қозоғистонга хорижлик саёҳатчилар кўп келаётганидан далолат бермоқда. Ўтган йили мамлакатимизга бир миллиондан ошиқ чет эллик меҳмон келган бўлиб, бу 2022 йилги кўрсаткичдан 17 фоизга зиёд. Ўша йили 928 минг нафар хорижлик республикамизда бўлиб қайтган. Қолаверса, қозоғистонликлар ҳам қадрдон замини бўйлаб саёҳат қилишга қарши эмас. Ички сайёҳлар сони 647 ярим минг одамга кўпайган ва 7 миллиондан ошган.   

Абдумалик Сарманов таржимаси.