24-30 апрель кунлари Қозоғистонда Эмланиш ҳафталиги ўтказилади. Республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, акциядан мақсад – касалликлар олдини олиш ва саломатликни сақлашда вакцина олишнинг муҳимлигини тарғиб қилишдан иборат. Мутахассислар ковидга қарши эмланишга алоҳида эътибор беришмоқда. Тиббиётчилар таъкидлашича, пандемия чекловларини олиб ташлаш учун бу асосий восита.
Абдумалик Сарманов таржимаси.