Яна 810 одам коронавирус инфекциясидан фориғ бўлди

Яна 810 одам коронавирус инфекциясидан фориғ бўлди

Ўтган кеча-кундуз давомида Қозоғистонда яна 810 одам коронавирус инфекциясидан фориғ бўлди. COVID-19 ни ортда қолдирганларнинг умумий сони 146 минг 789 нафарга етди. Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тарқатган расмий маълумотга кўра, сўнгги 24 соат ичида 775 одамда коронавирус инфекцияси аниқланган. Республикада КВИ ташхиси тасдиқланганларнинг умумий сони 159 минг 819 нафарга етди.

Минтақаларда вазият қуйидагича:

Нур-Султон ш. - 19013

Алмати ш.  – 19138

Чимкент ш. - 5537

Ақмўла вилояти - 7599

Ақтўбе вилояти - 3729

Алмати вилояти - 7420

Атирау вилояти - 14066

Шарқий Қозоғистон вилояти – 19122

Жамбил вилояти - 5077

Ғарбий Қозоғистон вилояти - 9439

Қарағанди вилояти – 12298

Қўстанай вилояти - 7912

Қизил Ўрда вилояти - 3425

Манғистау вилояти - 3771

Павлодар вилояти - 9578

Шимолий Қозоғистон вилояти - 8967

Туркистон вилояти - 3728  

Бундан ташқари, ўтган кеча-кундузда 94 одамда коронавирус инфекцияси аломатларига эга зотилжам аниқланган. Олти киши вафот этган. 177 киши тузалган.

1 августдан бери: касалланганлар  – 46 минг 114 та, вафот этганлар – 519 киши, тузалиб чиққанлар – 33 минг 575 нафар.