Қозоғистонда беморлар сони яна ошгани аниқланди. Ўтган сутка давомида республика минтақаларида 6 119 одам COVID-19га чалингани аниқланди.
Уларнинг чорак қисми пойтахтда кузатиляпти. Алмати шаҳрида 996 одамда ташхис тасдиқланди. Қарағанди вилоятида эса 794 та ковид ҳолати рўйхатга олинди. Пандемия бошланганидан буён хасталанганлар сони 546 минг нафардан ошди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, шу кунларда 71 нафар одам коронавирусга қарши даволанмоқда. 21 минг нафардан зиёди стационарларда. Шу кунгача вакцинанинг 2 компонентини олган қозоғистонликларнинг умумий сони 3 миллион нафардан ошган.
Абдумалик Сарманов таржимаси