Қозоғистонда яна тўрт давлатнинг вакцинация паспорти тан олинди, бу – Канада, Черногория, Чехия ва Япония. Бу ҳақда республика бош санитар врачи хабарида маълум қилинган. Мамлакатда жами бўлиб, 24 та хориж давлатининг эмлаш сертификати тан олинди. Айни пайтда, Қозоғистоннинг вакцинация паспорти 20 давлатда амал қилади.
Бундан ташқари, келаси йилдан Қозоғистон ва Ўзбекистон COVID-19га қарши эмлаш сертификатларини ўзаро тан олади. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Ажар Гиният айтиб ўтди.
Ажар Гиният, Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари:
– Бу масала ўзбек томони билан муҳокама қилинган. Биз Ўзбекистоннинг вакцинация паспортини тан олишга қарши эмасмиз, қўшнилар ҳам, ўз навбатида, юртимизнинг эмлаш сертификатини эътироф этишга тайёр. Ташқи ишлар вазирлиги билан бирга бу йўналишда иш олиб борилади.
Хуршида Абдуллаева таржимаси