Қозоғистонда бир сутка ичида мисли кўрилмаган миқдорда касаллик юқиш ҳолати аниқланди. Жами 2 минг 893 одамда COVID-19 ташхиси тасдиқланди. Ўтган галги рекорд 9 апреляда қайд қилинганди. Шундан 695 таси Алмати шаҳрида. Қозоғистон пойтахтида 574 одам хасталанди. Учликка 240 бемор аниқланган Алмати вилояти ҳам киради. Пандемия бошланганидан буён мамлакатда 297 минг 839 одамда коронавирус инфекцияси юқиш холати лаборатория усулида тасдиқланди.
Айни вақтда, қозоғистонликлар тобора кўпроқ эҳтиёт чораларини кўрчпти ва короновирусга қарши эмаланмоқда. Вакцина биринчи компонентини олганлар сони 766 минг нафардан ошди, иккинчисини ҳам олганлар - 126 минг. Таққослаш учун: ой бошида бу кўрсаткичлар тўрт марта кам эди.
Айтмоқчи, мутахассислар таъқкидлашича, эмланиш учун алоҳида тайёргарлик шарт эмас. ПЗР топшириш ёки зиддитаначаларни текширтириш ҳам. Организмда улар бор бўлган тақдирда ҳам вакцинадан воз кечмаслик керак. Ўсимтага қарши дори-дармонлар олаётганлар ва тумов касалликларига чалинганлар сабр қилгани маъқул. Шунингдек, сурункали касалликлар қўзиганда, ҳомиладорликда, кўкрак сути билан эмдирганда ҳам. Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари тавсиясига кўра, эмлангандан кейин 2-3 ой ўтгачгина фарзанд кўришни режалаштирган маъқул. Иньекция олгандан кейинги икки-уч кун ичида эҳтиёт чораларини кўриш лозим.
Ерлан Раманқулов, Биотехнологиялар миллий маркази бош директори:
- Ҳамма нарса мумкин, ҳаракатланиш, ишлаш, бошқа нарса қилиш. Шифокорлар талаб қилаётган ягона нарса – вакциналанган жойга нам тегмаслиги. Шунингдек, ўзингизни ортиқча стрессга солманг. Улар қаторига ҳаммомлар, буғхоналар ҳам киради. Ваҳоланки, одамлар бу жиддий стресслигинини билмайди.
Жумабек Бекенов, Юқумли касалликлар олдини олиш департаменти директори:
- Биринчи вакцина олингач, орадан икки ҳафта ўтгачгина зиддитаначалар ишлаб чиқарила бошланади. Улар одамни 50-60 фоиз ҳимоя қилади. Кўпинча биринчи компонентни олгач одамлар ўзини қўйиб юборади, ниқоб тақмай қўяди. Бу тўғри эмас. Вакцина туфайли касал бўлиш эҳтимоли мутлақо йўқ. Чунки препарат таркибига тирик вирус киритилмаган.
Абдумалик Сарманов таржимаси