Қозоғистонда коронавирус юқтириш ҳолатлари камая бошлади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тарқатган маълумотга кўра, ўтган суткада 918 одамда COVID-19 вируси аниқланди. Павлодар вилоятида 208 кишида касаллик тасдиқланган. Иккинчи ўринда Алмати шаҳри – 118 нафар бемор, Ақмўла вилоятида эса 98 одамда ПЗР таҳлили орқали хавфли касаллик аниқланди. Коронавирус тарқала бошлаганидан бери мамлакатда касаллик юқтирганларнинг умумий сони 197 мингдан ортди. Вазирлик берган маълумотга кўра, шу кунларда 26 мингдан зиёд бемор коронавирусга қарши даволаняпти. Беш ярим минг нафардан зиёди стационарларда. Бугунги кунгача 178 минг 44 одам коронавирус дардини ортда қолдирди.