Қозоғистон сув ҳавзаларида йилига олти юз тоннагача балиқ етиштириш мумкин. Бунга бир қанча босқичлар орқали эришиш режалаштирилган. 10 йил ичида бу ишнинг ярми бажарилади, қолгани 2040 йилгача рўёбга чиқарилади. Ҳукумат республикада балиқчиликни ривожлантириш дастурини қабул қилди.
МАҒЗУМ МИРЗАҒАЛИЕВ, ЭКОЛОГИЯ, ГЕОЛОГИЯ ВА ТАБИИЙ ЗАХИРАЛАР ВАЗИРИ:
- Тегишли дастурга мувофиқ, 2030 йилга бориб йилига 270 минг тонна саноат балиғи чиқарилади. Яна 545 та янги балиқчилик хўжаликлари ташкил этилади, 323 хўжалик эса тўлиқ лойиҳа қувватида ишлай бошлайди.
Мазкур лойиҳаларни рўёбга чиқариш учун жами 345 миллиард тенге хусусий инвестиция жалб этилиши мўлжалланган. Умуман олганда, бундай тадбирлар ички бозорни юртимизда етиштирилган балиқ маҳсулотлари билан тўлдириш, импорт маҳсулотларини камайтириш учун замин яратади. Ҳукумат раҳбари қабул қилинган дастурда кўзда тутилган чора-тадбирларни ўз вақтида тўлақонли рўёбга чиқаришни таъминлашни топширди.
АСҚАР МАМИН, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ВАЗИРИ:
- Балиқ маҳсулотлари экспорти бугунги кунда 30 тоннани ташкил қилади, 2030 йилга бориб йилига 136 тоннага етказиш режалаштирилган. Ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш импортни йилига 45 дан 25 тоннага камайтириш имконини беради. Балиқ истеъмоли икки марта ошади. Бундан ташқари, соҳада 50 минг янги иш ўрни очилади.
Дастур рўёбга чиқарилгач, мамлакатда балиқ маҳсулотлари чиқариш ҳажми 30 марта ортиши кўзда тутилган.