Қозоғистонда пахта-текстиль кластери яратилади. Кўп миқдорда пахта
етиштириладиган Туркистон вилоятида ташкил этиладиган янги тузилма учун 200 миллиард тенге сармоя киритиш
мўлжалланган. Йирик Хитой компанияси пахта етиштиришдан
текстиль маҳсулоти ишлаб чиқаришгача
бўлган тўла циклли мажмуани йўлга қўйиш ниятида. Кластер ҳудудида 10 та
корхона қурилади, улардан тўрттаси пахтани қайта ишлаш, иккитаси томчилаб суғориш
тизимларини ишлаб чиқариш, тўрттаси ип-газлама тайёрлаш билан шуғулланади. Лойиҳанинг рўёбга чиқарилиши
минтақада қишлоқ хўжалиги ривожланишига, мамлакат экспорт
салоҳияти ва маҳаллий фермерлар даромади ошишига хизмат қилади.
Алибек Плалов, Туркистон вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси раҳбари ўринбосари:
- Бугунги кунда ушбу майдончага 32 минг гектар ғўза экилади. Пахта далаларида сувни тежашга мўлжалланган энг замонавий технологиялар ишлатилади. Ўтган йили уларни ишга тушириш бўйича дастлабки ишлар амалга оширилди ва улар юксак самарадорлигини кўрсатди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

