Қозоғистонда кенг кўламли сув ислоҳоти давом этмоқда. Янги сув омборлари
қуриш ва ишлаб турганларини
модернизация қилиш режалаштирилган. Жами 11 та объектда иш олиб борилади. 151 та канал
таъмирланади. Лойиҳаларни юзага чиқаришда Ислом Тараққиёт банки кўмаклашади. Сув захиралари
ва ирригация вазири Нуржан Нуржигитов халқаро молия
ташкилоти президенти Муҳаммад Сулаймон ал-Жасер билан музокаралар ўтказди. ИТБ раҳбари бу ташаббуслар
муваффақиятли амалга оширилишига ишонч билдирди, Қозоғистон сув хўжалиги
инфратузилмалари модернизация
лойиҳалари банк ҳамкорлари учун намуна бўлиши мумкинлигини таъкидлади.
Нуржан
Нуржигитов, Қозоғистон
Республикаси Сув захиралари ва ирригация вазири:
- Бугунги кунда Қозоғистон, вазирлигимиз ва Ислом
тараққиёт банки ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик туфайли жуда катта
ҳажмдаги ишлар амалга оширилаётганини
кўриб турибмиз. Давлат раҳбари ва Ҳукумат
олдимизга қатор вазифаларни қўйган. Улар албатта бажарилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

