Қозоғистонда автомобиль ишлаб чиқарилади

Қозоғистонда автомобиль ишлаб чиқарилади

2027 йилгача Қозоғистонда 200 мингта автомобиль майда қисмлардан йиғилиши режалаштирилган. Заводларда ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг 50 фоизи шу тариқа тайёрланиши кутилмоқда. 2024 йилда эса 20 фоизли маррага эришилиши мўлжалланган. Сўнгра, йил сайин бу кўрсаткич 10 фоизга ортиб боради. Шунингдек, Қўстанай ва Алмати шаҳарларидаги саноат базасида автомобиль қисмларини ишлаб чиқариш кенгаяди. Таъкидлаш лозимки, бугунги кунда мамлакатда автомобил ўтирғичларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилган, Хитой машиналарини чиқарувчи мультибренд заводи қурилмоқда. Бундан ташқари, пластик деталлар ва мультимедиа тизимларини ясовчи корхона ишга туширилади.  2026 йил 1 январигача бўяш ва кавшарлаш техник ишлари Қозоғистон ҳудудидаги барча автомобиль брендларида ўзлаштирилади. Шунингдек, жорий йилнинг 3 ойи давомида мамлакат машинасозлик саноатида 25 фоизли ўсиш кузатилди.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.