Туркманистон пойтахтида бўлиб ўтган халқаро илмий-амалий конференцияда экспертлар шаҳар
жараёнларини бошқаришда сунъий интеллектнинг ўрнини муҳокама қилигди. Форум қатнашчилари биринчи навбатда рақамли технологиялар ёрдамида фавқулодда вазиятлар олдини олиш ва ақлли шаҳарлар
хавфсизлигини ошириш имкониятларини кўриб чиқишди. Шу билан бирга, 20 давлат, шу
жумладан, Қозоғистон, Туркия, Хитой, Ҳиндистон, Руминия, Россиядан келган олимлар, мутахассислар онлайн-тартибда
шаҳар инфратузилмаларини яхшилаш, транспорт тизимини такомиллаштириш, мегаполисларда экологик аҳволни яхшилаш бўйича тўпланган тажрибасини баҳам кўришди.
Дмитрий Савкин, «Москва
муҳандислик физиқа институти» университети Миллий ядро тадқиқотлари проректори:
- Бизда тажриба
алмашиш имкониятлари етарли. Албатта, тақдим этилган технологиялар турмуш сифатини оширишга хизмат қилади. Улар қаторила сувни тозалаш, ақлли транспорт, ақлли уй, назорат қилинадиган ёритиш тизимлари технологиялари бор. Шунингдек, ҳайдовчисиз транспорт тизимларини
кўрсатиш мумкин. Бу йўналишларда алмаштириш мумкин бўлган маълумотлар
кўп.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

