Хонлар ва ботирларнинг тарихий қиёфаси яратилди

Қозоғистон ҳарбий хизматчилари хонлар ва ботирлар либосларини кийиб, театрлаштирилган томоша ташкил қилди. «Жануб» минтақавий қўмондонлиги ҳарбий хизматчилари Жамбил вилоятида Наврўзни одатдагидан фарқли шаклда нишонлашди. Ватан ҳимоячилари Жонибек ва Керей, Абилайхон, Таукехон, Қарасай, Бўгенбай, Қабанбай ботирлар қиёфасига кирди. Образлар ишонарли бўлиши учун Алматидаги театрга мурожаат этилиб, чопон, совут ва қурол-аслаҳалар олинди.

Ислам Ашир, Оддий Аскар:

– Менга Таукехон роли насиб қилган экан, дўстим Нурбек эса Керейхон қиёфасида чиқди. Биз бир неча кун репетиция қилдик, қаҳрамонларимиз образини имкон қадар очиб бердик.

Мақсат Бақтурсинов, Оддий Аскар:

- Бошқача формада, ҳозиги биз киядиган эмас, аждодларимиз кийган либосларда чиқиш жуда қизиқарли экан. Улар шунча нарса билан қандай ҳаракатлангани, юрганини ўйлаб ҳайратландим. Кўзгуга қараб, ўзимни бошқача ҳис этдим.

Таъкидлаш лозимки, театрлаштирилган томошадан Наврўзнома ўн кунлигининг барча элементлари ўрин олди. Аскарлар қозоқ халқ урф-одатларини, меҳмон кутиш маросимини кўрсатиб берди. Миллий либослар намойиш қилинди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.