Ўтган йили мамлакатда икки триллион тенге қийматга эга турли транспорт воситалари ишлаб чиқарилган. Автобизнес ҳамжамияти берган маълумотга кўра, бу сўнгги 7 йил ичида кузатилган энг юқори кўрсаткич. 2022 йилда дилерлар 123 мингта янги енгил ва тижорат автомобили, яъни 2021 йилдагидан 5 фоиз кўп маҳсулот сотишга муваффақ бўлган. Ўтган йили янги автомобиль брендлари кириб келди, мамлакатдаги заводларда ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ассортименти кенгайди. Миллий статистика бюроси берган маълумотга кўра, 2022 йил бошидан буён 114 мингта транспорт воситаси ишлаб чиқарилган. Қўстанай вилояти пешқадам, унда 70 мингтадан зиёд машина тайёрланган. Алмати автозаводидан 37 минг 205 та машина чиққан. Қолганлари Семей, Кўкшетау ва бошқа минтақаларда ишланган. Аналитиклар прогнозига кўра, жорий йилда мамлакат автомобиль саноатида ишлаб чиқариш қувватлари кенгаяди, маҳсулотни локаллаштириш ишлари давом этади.
Абдумалик Сарманов таржимаси