Қозоғистон Ҳукумати дон экспортига ёрдам бериш учун қўшимча 7 миллиард тенге ажратди. Юқои ҳосил ва хорижий харидорларнинг Қозоғистон маҳсулотига талаби ортиши туфайли шундай чора кўрилди. Маблағ транспорт харажатларини субсидиялаш ва устувор хорижий бозорларга маҳсулот етказиб беришни рағбатлантириш учун ишлатилади. Таъкидлаш лозимки, жорий йилда Ҳукумат захирасидан логистика харажатларини субсидиялаш учун 30 миллиард тенге ажратилганди. У Қозоғистон маҳсулоти янги экспорт йўналишларига чиқиши ва аввалги бозорларни тиклаш, муқобил йўналишлар орқали маҳсулот жўнатиш ҳажмини ошириш учун сарфланди. Натижада, яна 2,5 миллион тонна маҳсулотга харидор бор.
Абдумалик Сарманов таржимаси

