7 ой ичида қишлоқ хўжалигида ялпи маҳсулот ҳажми 3,7 фоизга ўсди

7 ой ичида қишлоқ хўжалигида ялпи маҳсулот ҳажми 3,7 фоизга ўсди

Қозоғистон агросаноат мажмуаси барқарор ўсишда давом этяпти. 7 ой ичида қишлоқ хўжалигида ялпи маҳсулот ҳажми 3,7фоизга ўсди ва 2 ярим триллион тенгени ташкил қилди. Экспорт ҳам фаол ривожланяпти. 2024 йилда у 5 миллиард долларни ташкил қилди, унинг ярмидан кўпроғини қайта шланган маҳсулот ташкил қилади. Ушбу кўрсаткич 43 флизга ўсди. Ташқи бозорларга дон ва ун етказиб бериш ҳам ортди ва 12 ярим миллион тоннани ташкил қилди. Давлат томонидан соҳа тизимли тарзда қўлаб-қувватланиши шундай кўрсаткичларга олиб келди. Президентнинг қишоқ хўжалиги соҳасида берган топшириқлари бажарилиши тўғрисида маълумот берилди. Вазир Айдарбек Сапаров таъкидлашича, жорий йилда «Кенг дала» имтиёзли кредитлаш дастури орқали 700 миллиард тенге тақдим этилди. Қишлоқ хўжалиги техникасини янгилашга аввалги йилдан икки марта кўп, 250 миллиард тенге маблағ ажратилди. Етти ой ичида асосий капиталга киритилган инвестиция ҳажми 710 миллиард тенгени ташкил қилди. Мамлакатда 280 та янги лойиҳа рўёбга чиқариляпти. Сувни тежашга қаратилган технологиялар фаол жорий этиляпти.

Айдарбек Сапаров, Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири:

- Давлат раҳбари йил сайин 150 минг гектар майдонда сув тежовчи технологиялар жорий этишни топширган. 2024 йил якунларига кўра бу режа ошиғи билан бажарилди ва 158 минг гектарни ташкил қилди. Жорий йилда яна 109 минг гектарда янги технологияларднан фойдаланишга киришилди. Жами, сув тежовчи технологиялар ишлатилаётган суғориладиган ерлар майдони 580 минг гектарга етди. Давлат ёрдами туфайли агросаноат мажмуасида мультипликатив самара кузатиляпти. 2024 йил якунларига кўра, қишлоқ хўжалигида ялпи маҳсулот ҳажми 13,7 фоизга етди ва 8,3 триллион тенгени ташкил қилди.

Абдумалик Сарманов таржимаси