Қозоғистонда
кемасозлик заводи очилиши мумкин. Транспорт вазирлиги берган маълумотга кўра,
лойиҳа устида иш олиб бориляпти. Кема верфи Каспий денгизи соҳилида бунёд этилади. У ҳудудда ҳозир Ақтау порти
контейнер хаби қурилиши давом этяпти. Иншоот қуввати – 300 минг йигирма футли контейнер бўлиши кутиляпти. Лойиҳани рўёбга чиқариш учун Хитой билан қўшма корхона тузилади. Осмон
ости мамлакати компанияси бунинг учун сармоя
беради. Қуриқ портида эса «Саржа» кўп вазифали денгиз терминали қуриляпти. Лойиҳани араб компанияси молиялаштиряпти. «Саржа» терминали қуввати йилига салкам 9 ярим миллион тоннани ташкил
қилади. Объект дон, нефть қуйиш ва ҳаммабоп маҳсулотлар терминалларни ўз ичига
олади. Лойиҳа 2027 йилгача рўёбга чиқарилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

