Қосим-Жўмарт Тўқаев ШҲТ йиғилишида муҳим ташаббуслар кўтарди

Қосим-Жўмарт Тўқаев ШҲТ йиғилишида муҳим ташаббуслар кўтарди

Дунё нигоҳи Хитойнинг Тяньцзин шаҳрида ўтаётган Шанхай Ҳамкорлик ташкилотининг 25-саммитига қаратилган. Унинг ишида 20 тадан зиёд давлат раҳбари ва 10 та халқаро ташкилот етакчиси қатнашяпти. Кенгаш йиғилишида сўзга чиққан Қозоғистон Президенти ХХР раисига саммит юксак даражада ташкил этилгани учун миннатдорчилик билдирди ва Қозоғистон ШҲТнинг кўп қутбли дунё, хавфсизлик, суверенитет дахлсизлиги ва кўп томонлама савдо каби мақсадларини қўллаб-қувватлашини таъкидлади. Давлат раҳбари қатор ташаббусларни билдирди, «учта ёвузлик»: терроризм, сепаратизм ва диний экстремизмга қарши биргаликда курашиш ўта долзарб масала эканлигини кўрсатиб ўтди. Қозоғистон Президенти хавфсизликка таҳдидлар ва чорловларга қарши курашиш учун 4 та ШҲТ маркази очишни таклиф қилди.

Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:

- Шанхай Ҳамкорлик ташкилоти ва Осиёда ўзаро ҳамкорлик ҳамда ишонч чоралари кенгаши ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш зарур, деб ҳисоблаймиз. ШҲТ давлатларини мамлакатни тиклаш учун Афғонистонга гуманитар, техник ёрдам кўрсатишда давом эттириш, уни минтақавий ва иқтисодий жараёнларга жалб этиш керак.

ШҲТга аъзо давлатларнинг дуня ялпи ичик маҳсулотига улуши 30 фоизга етди. 2024 йилда 650 миллиард долларни ташкил қилган минтақа ичи савдо ҳажми фаол ўсяпти. Давлат раҳбари бу йўналишда ишни давом эттириш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш зарур, деб ҳисоблайди.

Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:

- Қозоғистон Хитойнинг ШҲТ тараққиёт банкини яратиш ташаббусини қўллаб-қувватлайди, ушбу муҳим лойиҳани рўёбга чиқаришда иштирок этишга тайёр. Шунингдек, биз "Астана" халқаро молия маркази базасида истиқболли инвестициявий лойиҳаларни кузатиб бориш, ҳуқуқий, консалтинг ва молиявий компаниялар фаолиятини бирлаштириш учун ШҲТ Офиси очишни таклиф қиламиз.

Президент устуворлик сифатида транзит-транспорт соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришни кўрсатиб ўтди. У «Ягона макон, ягона йўл» мегалойиҳаси, «Шимол Жануб», «Шарқ Ғарб», Транскаспий йўналишлар салоҳиятини таъкидлади. Қосим-Жўмарт Тўқаев сунъий интеллектни ривожланиш масаласида ҳам тўхталди. Яқин келажакда унинг умумий бозори 5 триллион долларни ташкил қилади. Президент СИ бўйича ШҲТ эксперт форуми таъсис этишга чақирди.

Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:

- Биринчи бундай учрашувни Астанада, нуфузли Digital Bridge форуми доирасида ўтказишга тайёрмиз. Бундан ташқари, 2027 йилда Қозоғистон «Сунъий идрок ШҲТ иқтисодлари хизматида» мавзусида юқори даражали конференцияси ўтказмоқчи.

Яна бир муҳим вазифа сифатида Қосим-Жўмарт Тўқаев экология соҳасидаги ҳамкорликни таъкидлади ва Қозоғистонда ШҲТ сув муаммоларини ўрганиш маркази ташкил этишни таклиф қилди. Давлат раҳбари келгуси йил ШҲТнинг юбилейи нишонланишини, бу санагача амалий натижалар билан бориш муҳимлигини таъкидлади. Жорий йилда ташкилот раислиги Қирғизистонга ўтди. Қосим-Жўмарт Тўқаев қўшни давлатга муваффақиятлар тилади. Саммит якунига кўра, Давлат раҳбари 20 та ҳужжат имзолади.

Абдумалик Сарманов таржимаси