Қозоғистон пойтахтида
Astana Media Week форуми старт олди. Анжуманга соҳа профессионаллари, хорижий
майдончалар ва давлат органлари вакиллари қатнашяпти. Форумга Марказий Осиё ва Европа давлатларидан, Озарбайжон, Туркия, Қозоғистон ва Хитойдан спикерлар ҳамда экспертлар ташриф буюрди. Анжуман доирасида панел ва мулоқот сессиялари ўтказилади. Уч кунлик форумнинг
биринчи кунида ўтказилган асосий
йиғинлардан бири жуналистикани кескин ўзгартираётган рақамлаштириш ва сунъий интеллект технологияларига
бағишланди. Бундан ташқари, медиамайдончада тегишли қатор фанлар ва йўналишлар бўйича мастер-класслар ўтказиляпти.
Бибигуль Куламан, Astana Media Week ташкилий қўмитаси аъзоси:
– Яна бир асосий
мавзу – рақамли медиа. Яъни, бугунги кунда анъанавий ва рақамли медиа ўзаро рақобат қилмаслиги
лозим. Улар ўзаро
бирлашган ҳолда медиа тизимни ривожлантириши зарур. Бизда мастер-класслар ўтказилади, шу жумладан, котиблар учун таҳликали вазиятлардаги коммуникация бўйича йиғилиш
бўлади. Мақола ва сюжетлар ёзишда қозоқ тилидан тўғри фойдаланиш ҳам кўриб
чиқилади. Ҳужжатли фильмлар бўйича мастер-класс ўтказилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

