Қозоғистон жамоаси спидкубинг бўйича Осиё чемпиони бўлди. Пойтахтимизда бўлиб ўтган беллашувларда терма жамоамиз бешта олтин, олтита кумуш ва иккита бронза, жами 13 та медални қўлга киритди. Иккинчи ўринда Ҳиндистон, учинчи ўринда Хитой. Беллашувларда 13 давлатдан келган 116 нафар спортчи қатнашди. Япония, Монголия ва бошқа давлатлар вакиллари ҳам куч синашди. Жами 17 йўналишда, шу жумладан, классик кубик йиғиш, қарамасдан йиғиш, бир қўллаб йиғиш мусобақалари ташкил қилинди. Беллашувнинг энг ёш иштирокчиси 7 яшар, энг ёши каттаси эса 54 ёшда. Қозоғистон МДҲ давлатлари ичида биринчи бўлиб Рубик кубикларини вақтга қараб йиғиш ҳуқуқига эга бўлди.
Али Ахатов, Беллашув қатнашчиси:
- Қозоғистон 2017 йилдан буён биринчи марта мусобақада қатнашди. Ўшанда 9 сонияли рекорд ўрнатгандик, ҳозир эса 6,65 сонияда йиғишга улгурдик. Ҳар бир иштирокчи натижасини яхшилашга интиляпти. Кунига ҳар бир йўналишда 200-300 марталаб машқ қилишади.