Жаҳон ва анъанавий эътиқодлар етакчиларининг 7-съездида Рим Папаси Франциск нутқ сўзлади. Понтифик қозоқ шоири Абайдан иқтибос келтирди: "Тинчлик муҳаббат ва адолатга асосланади". Рим Католик черкови раҳбари таъкидлашича, Абай ўз асарларида шу асосий ғояни мадҳ этган. Понтифик қурол-яроққа эмас, таълимни ривожлантириш учун ҳаракат қилишга чақирди.
Рим Папаси Франциск:
- Дунё ҳозирда қурол-яроғни ривожлантиришга катта маблағ киритяпти. Менимча, бу пулни таълим учун сарфлаш зарурроқ. Шундагина инсоният илгарилай олади. Вазият тобора таранглашмоқда. Зиддиятлардан ташқари, табиатга ҳам катта зарар етказяпмиз. Дунё миқёсида мулоқот керак. Барча динлар вакиллари шунга интилиши зарур.
Понтифик мамлакатимиз учун алоҳида тилакларини изҳор этди. «Қозоғистон яна бир марта ораси узоқлашиб кетганлар учун учрашув жойига айлансин. У туфайли инсоний муносабатлар, самимият, ҳурматга асосланган янги учрашувлар учун янги йўллар очилсин. Бизни тинчликка олиб келувчи янги биродарлик йўллари барпо этилсин».
Рим Папаси Франциск:
- Мен дўстлик алоқалари ўрнатилиши учун Қозоғистон амалга ошираётган ишларни юқори баҳолайман. Бу давлатнинг ўзига хос жиҳати шунда, биз буни ҳар биримиз учун бурч дея билишимиз керак. Ўзликни сақлаган ҳолда биродарликка тайёр турайлик. Шундагина биз Яратувчининг нурини тарата оламиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси.