Қозоғистонда АҚШ халқаро тараққиёт бўйича молиявий корпорациясининг доимий ваколатхонаси очилиши мумкин. Ақўрдада бўлиб ўтган учрашувда шу ҳақда сўз борди. Давлат раҳбари АҚШ халқаро тараққиёт бўйича молиявий корпорацияси ижрочи директори Бен Блэкни қабул қилди. Қозоғистон Президенти таъкидлаганидек, ташриф Вашингтонда эришилган шартномалар давоми, шунингдек, Қўшма Штатлар билан кўпқиррали ҳамкорликни чуқурлаштиришда муҳим қадам саналади. Қосим-Жўмарт Тўқаев Президент Дональд Трамп маъмурияти ишга келиши билан Вашингтоннинг Астана ва Марказий Осиё минтақаси билан ўзаро шериклиги сезиларли фаоллашди, бугунги кунда доимгидан-да мустаҳкам. АҚШ халқаро тараққиёт бўйича молиявий корпорациясининг инвестициявий мақсадлари Қозоғистоннинг ривожланиш режаларига жуда мос келади. Давлат раҳбари Қозоғистон томони лойиҳаларни амалга оширишга тайёрлигини маълум қилди. Ўз навбатида, Бен Блэк Қозоғистон амалий ҳамжамияти билан ўтказилган учрашувлар сермаҳсул бўлганини айтиб ўтди. Суҳбатдошлар ўта муҳим минераллар, транспорт боғланиши, АСМ ва сунъий идрок соҳаларидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

