Қосим-Жўмарт Тўқаев А. Н. Сизғанов номли Миллий жарроҳлик илмий марказига табрикнома йўллади. Яқинда унинг базасида мамлакатда биринчи марта уч томонлама буйрак кўчириш амалиёти ўтказилди. Президент машҳур жарроҳ Бўлатбек Баймаханов раҳбарлигида ўтказилган бу амалиётни мамлакат тиббиётининг мисли кўрилмаган ютуғи, деб атади. Мактубда Қозоғистон шундай мураккаб трансплантация амалиётлари ўтказилаётган олтита давлатнинг бирига айлангани кўрсатилди. Давлат раҳбари таъкидлашича, мамлакат мутахассисларининг фидокорона меҳнати, чуқур билими ва бебаҳо тажрибаси туфайли бундай чўққиларга эришилди. Қосим-Жўмарт Тўқаев шифокорлар миллат саломатлиги йўлида тинимсиз меҳнат қилишига ишонишини билдирди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

