Қозоқ тилини
ўрганишга қизиқиш тобора ортиб боряпти. Ўскемендаги «Кел сўйлесейк» клуби
тингловчиларининг сони етарлича кўп. Буюк Абай тилини
ўрганишни истаган турли миллатга мансуб,
ёши ҳар хил бўлган тингловчилар орасида, айниқса, катта авлод вакиллари ихлос
билан таълим оляпти. Клуб аъзоларининг айтишича, дарслар жуда самарали, қизиқарли
ва янги маълумотларга тўла. Ҳар бир машғулотда ўқувчилар ўтган материални
такрорлайди, ўзлари матн тузади, янги билимлар олади. Қозоқ тили ва адабиёти
ўқитувчиси Аян Қалимбек кўнглига мос иш топганини таъкидлайди, волонтёрдан
тингловчилар миннатдор.
Галина Колмакова, нафақахўр:
- Боғчада
тарбиячи, услубиятчи бўлиб ишлаганман. Боғчада болалар билан билингвал компонентларни
ишга туширишга ҳаракат қилганмиз. Шунинг учун қозоқ тили билан анчадан буён
шуғулланаман, дейишим мумкин. Курслар очилгач, билим олиш учун бажонидил қатнаяпман.
Аян Қалимбек, қозоқ
тили ўқитувчиси:
- Менимча, жамоатчиликка
тил ўргатиш ҳар биримизнинг фуқаролик бурчимиз. Шунинг учун мана бундай
дарсларни бепул ўтказаман. Ҳар бир дарсдан кейин ўқувчиларнинг билим даражаси ортиб боради. Натижаларни
кўряпмиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси.