Япон экспертлари Қозоғистонда зилзила юз бериши эҳтимолини ўрганади

Япон экспертлари Қозоғистонда зилзила юз бериши эҳтимолини ўрганади

Қозоғистон ва Япония экспертлари Алматида юз берган зилзилаларни биргаликда кўриб чиқишади. Бу эса эҳтимоллар оолдини олиш стратегиясини ишлаб чиқиш учун зарур. Япон мутахассислари Алматида Қозоғистон ҳамда  Марказий Осиё ва Кавказ вакиллари билан сейсмик хавфсизлик бўйича семинар ўтказишни режалаштирмоқда. Қуёш чиқар мамлакат мутахассислари соҳадаги илғор технологиялар ва стандартлар ҳақида маълумот беради, зилзилага бардошли бинолар қуриш бўйича ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилади. 

Абдумалик Сарманов таржимаси.