Президент Республика штаби йиғилишини ўтказди

Давлат раҳбари Тошқинга қарши тадбирларни мувофиқлаштириш ва офат оқибатларини бартараф этиш бўйича республика штаби йиғилишини ўтказди.  Қосим-Жўмарт Тўқаев таъкидлашича, жорий йилдаги баҳорги сув ҳажми 2012 ва 2017 йилдагиларидан анча кўпроқ бўлган. Сўнгги 30 йил давомида бундай ҳолат кузатилмаганди. Давлат раҳбари асосий эътиборни тошқинлар авж нуқтасига ҳали етмаганига қаратди. Шунинг учун барча куч ва воситалар, шу жумладан, Ички ишлар вазирлиги, ДХҚ, Миллий гвардия, Қуролли кучлар, шунингдек, фидокор фуқаролар ва кўнгиллилар ишга тушиши зарур. Биринчи навбатдаги вазифа – қурбонлар берилишига йўл қўймаслик. Шунингдек, тошқиндан жабрланган минтақалар аҳолисига имкон қадар ёрдам кўрсатиш зарур.    

Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти: 

- Ҳукумат, ваколатли давлат органлари ва минтақа ҳокимларига тегишли тадбирлар кўришни топшираман. Биринчидан, жабрланган фуқароларга зарур ёрдам кўрсатилиши зарур. Бунинг учун Ҳукумат ва ҳокимликлар захиралари, «Қозоғистон халқига»  жамғармаси маблағидан фойдаланиш керак.  Ушбу масъулиятли даврда мамлакат  бизнеси вакилларини четда туриб қолмасдан, одамларга ёрдам қўлини чўзишга чақираман. Иккинчидан, жабрланган ҳудудларда ижтимоий аҳамиятга эга хизматлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари баҳоси ошишига йўл қўймаслик зарур.  

Қосим-Жўмарт Тўқаев Сув хўжалиги ва Қазгидрометга прогноз-аналитикани кучайтиришни топширди. Рақамли тараққиёт вазирлиги Экология, Сув захиралари ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан бирга йил охиригача янги ахборот тизимлари ишлаб чиқади. Майдонча фавқулодда вазиятларни моделлаштириш, прогнозлар билан бирга нохуш ҳолатларни бартараф қилиш бўйича тавсиялар бериши, аниқ ҳаракатлар оқибатини кўрсатиши керак.  

Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти: 

- Ҳукумат ва маҳаллий ижро органлари, аввало, вилоят ҳокимлари ёзги мавсумга тайёрланиши керак. Ёнғинлар ва бошқа фалокатлар юз бериши эҳтимоли мавжуд. Бунда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва «Қазақстан Ғариш Сапари» компаниясининг шарқий минтақалардаги тошқинларни моделлаштириш бўйича қўшма тажрибасидан фойдаланиш мумкин. Тўртинчидан, қишлоқ хўжалик мақсадларида ишлатиш учун сув ғамлаш чора-тадбирларини кўриш зарур. Ҳокимликлар қор эришидан пайдо бўлган сувни дарёлар ёки сув омборларига буриб юбориш ишини қўлга олиши керак. 

Давлат раҳбари Ҳукуматнинг 2030 йилгача мўлжалланган Сув захираларини бошқариш тизимини ривожлантириш концепциясини қайта кўриб чиқишни топширди. Тошқинларга қарши кураш бўйича халқаро тажриба синчиклаб ўрганилиши зарур. 

Абдумалик Сарманов таржимаси.