Қозоғистон
Озарбайжон ва Ўзбекистон билан бирга Европага «яшил энергия» сотиш ниятида. Бунинг
учун Каспий тагидан юқори кучланишли кабель тортилади. Томонлар Тошкентда республикаларнинг
энергетика тизимлари ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисида меморандум
имзолади. Энергетика вазирлиги берган маълумотга кўра, уч давлат ушбу лойиҳани
рўёбга чиқариш имкониятини ўрганади ва ҳамкорликнинг асосий шартларини белгилаб
олади. Лойиҳани рўёбга чиқариш бўйича асосий ёндашувлар ўзаро келиишилган, дея
таъкидланади вазирлик берган баёнотда.
Абдумалик Сарманов таржимаси.