Халқаро ҳамкорлик режалари кенг

Тез кунларда Алматида Марказий Осиё минтақасининг муҳим иқтисодий муаммолари ва уларни ҳал этиш бўйича қадамлар муҳокама қилинади. Мегаполисда 13-15 март кунлари ҳукуматлар вакиллари ва минтақа давлатлари ва АҚШ бизнес-ҳамжамияти вакиллари иштирокида B5+1 форуми ўтказилади, расмий майдонча ишга туширилади. Махсус ташкил қилинган брифингда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров сўзга чиқди. У маълум қилишича, шунингдек, 18-24 мартда тегишли вазирлик раҳбарлари – Ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеу бошчилигидаги делегация Арманистонга, Савдо ва интеграция вазири Арман Шаққалиев бошчилигидаги делегация Хитойга сафар қилади. Осмоности мамлакатида делегация аъзолари Урумчи, Чэнду ва Пекин шаҳарларида бўлади, қатор Хитой минтақалари ҳамда маҳаллий компаниялари раҳбарлари билан музокара юритади. Шунингдек, савдо, инвестиция, технологик ва илмий тадқиқотлар бўйича ҳамкорлик истиқболлари ўрганилади. Чэнду шаҳрида ўтказиладиган B2B форумида Қозоғистон ва Хитой компаниялари ўртасида янги лойиҳаларни ишга тушириш, ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш ва янги имкониятлар ахтариш масаласи кўрилади. Айбек Смадияров таъкидлашича, Ташқи ишлар вазирлиги делегацияси 17-18 март кунлари Арманистонда  бўлади. 

Айбек Смадияров, Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили:

 Ташриф доирасида давлат раҳбарлари билан учрашувлар ўтказиш, Арманистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Арарат Мирзоян билан сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларга оид кенг қамровли музокаралар юритиш режалаштирилган. Шу билан бирга мазкур ташриф доирасида Ташқи ишлар вазирлари икки давлатнинг 2024-2025 йилларга мўлжалланган фаолият режасини имзолайди. 

Абдумалик Сарманов таржимаси.