Жорий йилнинг 8-13
сентябрида Астанада
V
Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари ўтказилади. Спорт беллашувларида 85 мамлакат иштирок этишини тасдиқлади. 3 минг нафардан зиёд атлет маҳоратини намойиш этади. Пойтахтда аккредитацияланган дипломатик корпус вакилларининг фикрича, ушбу анжуман Марказий Осиёда туризм ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади. Ўйинларга 100 минг нафар атрофида турист ташриф буюриши кутиляпти. Меҳмонлар Қозоғистон ва минтақадаги бошқа давлатларнинг маданий ва
тарихий мероси билан таниша олади.
Саидикром Ниёзхўжаев, Ўзбекистоннинг
Қозоғистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси:
- Дунёга маданий қадриятларимизни, анъаналаримизни, миллий спорт турларини
намойиш этиш ниятидамиз. Ўзбекистон вакиллари ҳам ушбу анжуманда фаол иштирок
этиши устида ишлаяпмиз, тадбирларда қатнашадиган қорабайир арғумоқларимизни
тайёрлаяпмиз. Ахалтекин отлари келиши, Туркманистон, Қозоғистон, Қирғизистон
вакиллари бўлиши табиий.
Таъкидлаш лозимки, 21 спорт туридан беллашувлар ўтказилади. 97 та медаллар мажмуаси ўйналади. Дипломатлар фикрича, бу тадбирлар
минтақа иқтисодининг ўсишига ижобий таъсир кўрсатади.
Саидикром Ниёзхўжаев, Ўзбекистоннинг
Қозоғистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси:
- Туризмнинг ривожланиши иқтисоднинг 17-18
соҳасининг ўсишига таъсир қилади,
мультипликатив самара беради. Меҳмонхона хўжаликлари, сервис-хизматлари,
ҳунармандчилик, саноат ва қишлоқ хўжалиги ривожланишида ижобий таъсири
кузатилади.
V Бутунжаҳон
кўчманчилар ўйинлари иштирокчи
давлатларнинг дўстлик алоқаларини мустаҳкамлайди. Келгуси беллашувларни оммалаштиришда Қозоғистон,
Туркия, Европа, Россия, Яқин Шарқ ва Марказий Осиё давлатлари
катта ўрин тутади.
Абдумалик Сарманов
таржимаси.